Клемсон университети ва BMW ўзидан кўп энергия ишлаб чиқарувчи электромобил яратди

Клемсон университети магистрантлари BMW кўмагида кундузги шаҳар шароитида сарфлаганидан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарадиган экспериментал Дееп Oraнге 17 электромобилини яратди. Луминетта деб номланган икки эшикли прототипнинг оғирлиги 550 килограмм бўлиб, унга 1700 дан ортиқ қуёш элементи ўрнатилган.
Клемсон университети магистрантлари BMW компанияси кўмагида кундузги шаҳар шароитида ўзи сарфлайдиганидан кўра кўпроқ электр токи ишлаб чиқаришга қодир бўлган экспериментал Деэп Oraнге 17 электромобилини тақдим этди. ixbt.com маълумотига кўра, Луминетта номи олган бу ноёб лойиҳа автомсозликда анъанавий қувват ва тезлик ўрнига ўта юқори самарадорликка эътибор қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Енгил конструкция ва аэродинамика
Лойиҳани амалга ошириш 2024-йилнинг кузида бошланган бўлиб, 16 нафар магистр-талаба олдига энергия жиҳатидан ижобий балансга эга бўлган машина яратиш вазифаси қўйилганди. Икки йиллик тинимсиз меҳнат натижасида яратилган икки эшикли прототипнинг оғирлиги атиги 550 килограммни ташкил этади. Бу кўрсаткич замонавий оммавий серияли автомобилларникидан уч баробар енгил эканини англатади.Машинанинг бундай кам вазнга эга бўлиши комбинацияланган шасси туфайли амалга ошди. Унинг тузилишида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун пўлат, шунингдек алюминий, углерод пластиги ва 3D-принтер ёрдамида тайёрланган металл бирикма деталлари ишлатилган. Автомобилнинг ўзига хос бурчакли ташқи кўриниши ҳам шунчаки дизайн ечими бўлмай, аэродинамикани яхшилаш мақсадида қути-балиқ шаклидан илҳомланган ҳолда лойиҳалаштирилган.
Қуёш панеллари ва энергия самарадорлиги
Луминетта модели ташқи юзасига Германиянинг Фраунҳофер ИСE институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 1700 дан ортиқ қуёш элементлари ўрнатилгани билан ажралиб туради. Ушбу панеллар автомобил ҳаракатланаётган пайтда ҳам, тўхтаб турган вақтда ҳам электр энергиясини ҳосил қилиш имкониятига эга. Қизиигарлиси, улар ҳатто қисман соя тушган шароитда ҳам ишлай олади, бу эса бинолар ва дарахтлар орасидаги шаҳар муҳити учун фавқулодда муҳимдир.Ишлаб чиқувчилар машинанинг имкониятларини турли иқлим шароитига эга тўртта шаҳар — Гринвилл, Франкфурт, Мадрид ва Мумбай мисолида моделлаштириб кўришди. Ўртача 19 километрлик кундузги йўналиш учун қуёш панеллари тахминан 50 километрлик масофага етадиган энергия ишлаб чиқарган. Яни, ҳисоб-китоб сценарийсида қуёш генерацияси кундузги сафарга сарфланадиган энергиядан 2,5 баробар кўп бўлиб чиқди.
Шунингдек, машинанинг юриш масофасини оширишга рекуператив тормозланиш тизими, моментни ақлли тақсимлаш технологияси ва қувват блокини бошқаришнинг оптималлаштирилган алгоритмлари ёрдам берган. Электр моторларининг аниқ қуввати ҳозирча ошкор этилмаган, чунки бу лойиҳада динамика иккинчи даражали масала бўлган.
Талабалар замонавий технологияларни ҳам четда қолдирмаган: транспорт воситаси машина ва унинг энергия тизими кўрсаткичларини реал вақт режимида кўрсатиб турувчи махсус интерфейсга эга бўлиб, мультимедиа тизими Apple КарПлай ва Android Auto функцияларини қўллаб-қувватлайди. Битирувчилар ўқишни якунлаган бўлса-да, прототип Клемсон университетининг тадқиқот платформаси сифатида қолади ва унинг оммавий дебюти 2027-йилги СEС кўргазмасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.






























Изоҳлар 0
…