44 минг долларлик ноёб балиқлар бир зумда нобуд бўлди

1 дақиқа ўқиш2.4K
44 минг долларлик  ноёб балиқлар бир зумда нобуд бўлди

Хитойнинг Уси шаҳрида ноодатий ҳодиса юз берди. Ноёб ва қимматбаҳо балиқлар сақланаётган аквариум ёрилиб кетиши оқибатида қиймати қарийб 44 минг долларга тенг бўлган балиқлар нобуд бўлди.

Маълумотларга кўра, аквариумдаги сув қисқа вақт ичида тўкилиб кетган ва балиқларнинг аксариятини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Фақат бир неча балиқгина омон қолган.

Ҳодисадан катта зарар кўрган аквариум эгаси вазиятга ноодатий ёндашган. У нобуд бўлган балиқларнинг бир қисмини ресторанга олиб бориб, дўстлари билан кечки овқат уюштирган. Шу тариқа у йўқотишнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини “фойдага айлантиришга” ҳаракат қилганини айтган.

Аквариум эгасининг сўзларига кўра, у келажакда ноёб балиқлар коллекциясини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Ушбу воқеа эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?