Аргентина терма жамоасининг Майами аэропортидаги текшируви Мессининг кулгусига сабаб бўлди
1 дақиқа ўқиш404

Майамидаги ўйин олдидан Аргентина терма жамоаси футболчилари аэропорт текширувидан ўтди. Жамоа билан бирга Лионель Месси ҳам назорат жараёнида иштирок этди.
Бу ҳолат Месси учун бироз кулгили кўринди. Сабаби у Майами шаҳрида фаолият олиб боради ва маҳаллий "Интер Майами" клубининг футболчиси ҳисобланади.
Шундай бўлса-да, Аргентина сардори ҳам қолган футболчилар каби умумий тартибга амал қилди. Унинг жараён вақтида кулиб турган кадрлари тармоқларда тарқалди.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…