Гулчеҳра Жамилованинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан Озодбек Назарбеков табрик йўллади

Гулчеҳра Жамилованинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан Озодбек Назарбеков табрик йўллади

Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова 80 ёшга тўлди. Шу муносабат билан маданият вазири Озодбек Назарбековнинг табриги етказилди.

Қутлов матнини вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов ўқиб берди. Унда актрисанинг ўзбек театри ва киносидаги кўп йиллик фаолияти, яратган роллари ҳамда миллий маданият ривожига қўшган ҳиссаси қайд этилди.

Маросимда Гулчеҳра Жамилова "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот унга санъат соҳасидаги меҳнати, ёшлар тарбиясидаги иштироки ва миллий маданиятни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

Тадбирда актрисанинг ҳамкасблари, шогирдлари ва санъат вакиллари қатнашди. Улар Гулчеҳра Жамилованинг театр ва кино тараққиётидаги хизматларини тилга олди.

Маданият вазирлиги жамоаси юбилярга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий фаолият тилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар