12 йил асирликда сақланган франциялик аёл ниҳоят қутқарилди

12 йил асирликда сақланган франциялик аёл ниҳоят қутқарилди

Покистонда 54 ёшли Франция фуқароси Силви Ясмина ва унинг беш нафар фарзанди 12 йил давом этган даҳшатли асирликдан қутқарилди. Маълум бўлишича, аёл шу йиллар мобайнида эри томонидан уйда мажбуран сақланиб, мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонликка учраган.

Мазкур даҳшатли воқеа аёлнинг ўғилларидан бири уйдан яширинча қочишга муваффақ бўлгач, полицияга мурожаат қилиши ортидан фош этилган. Ўсмир берган маълумотлар асосида ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус рейд ўтказган.

Тезкор амалиёт давомида Силви Ясмина ва унинг беш нафар фарзанди хавфсиз тарзда қутқарилди. Уларни йиллар давомида эркинликдан маҳрум қилиб келган эркак эса воқеа жойида қўлга олиниб, ҳибсга олинди.

Ҳозирда жабрланувчи аёл ва унинг фарзандлари давлат ҳимоясига олинган. Уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳолат юзасидан кенг қамровли тергов олиб бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар