Ўзбекистонда "Кириш тақиқланади" белгиси ўрнига ҳақиқий ғишт осиб қўйилди

Ўзбекистондаги маҳаллалардан бирида "Кириш тақиқланади" йўл белгиси ўрнига деворга ҳақиқий ғишт осиб қўйилди.
Маълум қилинишича, аҳоли махсус белгини ўрнатиш ўрнига ғиштни деворга маҳкамлаб, шу орқали ҳудудга кириш мумкин эмаслигини англатмоқчи бўлган.
Ноқулай, аммо ҳазиломуз кўринишдаги бу "белги" акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Фойдаланувчилар уни «энг халқона ечим» деб атаяпти.
Тармоқларда "Белгига қарамай кирган одамга жаримадан олдин ғиштнинг ўзи тегиши мумкин", деган ҳазиллар ҳам пайдо бўлди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…