Чиқинди деб ўйлаган картина миллионлаб долларга баҳоланди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Чиқинди деб ўйлаган картина миллионлаб долларга баҳоланди

Испаниянинг Севиля шаҳрида яшовчи эркак йўл четидан топиб олган картинани дастлаб оддий ташлаб кетилган буюм деб ўйлаган. Бироқ кейинчалик у машҳур рассом Хоакин Соролянинг қимматбаҳо асарларидан бири экани аниқланган.

57 ёшли Андрес Уртадонинг айтишича, у картинани йўл бўйида кўриб қолган ва асарнинг ўзидан кўра, унинг чиройли рамкаси кўпроқ ёққани учун уйига олиб кетган.

Кейинчалик маълум бўлишича, картина кўп йиллардан буён Севилядаги оилалардан бирига тегишли бўлган. Оила уни таътилга чиққанида доимо ўзи билан олиб юришни одат қилган. Навбатдаги саёҳатлардан бирида улар картинани автомобил юкхонасига жойлаштирмоқчи бўлган, бироқ шошилиш оқибатида уни деворга суяб қўйганча унутиб кетишган. Асар йўқолганини пайқашганида эса уни топишнинг иложи бўлмаган.

Картинанинг ҳақиқий қийматини билмоқчи бўлган Андрес Уртадо аввал сунъий интеллект ёрдамида уни текширтирган. Дастур асар учун жуда юқори баҳоларни кўрсатгач, у бунга аниқлик киритиш мақсадида Мадриддаги аукцион уйларидан бирига мурожаат қилган. Мутахассислар текшируви натижасида картина таниқли испан рассоми Хоакин Сороля қаламига мансуб қимматбаҳо асар экани тасдиқланган.

Картинанинг йўқолгани ҳақида хабар топган Андрес Уртадо вазиятни яширмай, ўзи полицияга қўнғироқ қилган. У асарни йўл бўйидан топиб олганини айтиб, уни ҳақиқий эгаларига топширишга тайёрлигини билдирган. Орадан кўп ўтмай, қимматбаҳо картина ўз эгаларига қайтарилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?