Ўзбекистонда ярим йилда 70 ёшдан ошган 29 нафар эркак ота бўлди

2026 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда 70 ёш ва ундан катта 29 нафар эркак ота бўлгани қайд этилди. Шу даврда мамлакатда жами 373 389 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган. Оталарнинг энг катта улуши 25–39 ёш гуруҳига тўғри келиб, бу ёшдаги 309 182 нафар эркак фарзандли бўлган. 25 ёшгача 34 526 нафар, 40–59 ёшда 29 403 нафар, 60–69 ёшда эса 249 нафар ота қайд этилган.
2026 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақдаги маълумотлар Миллий статистика қўмитаси демографик статистикаларида келтирилган.
Туғилишлар оталарнинг ёшига кўра таҳлил қилинганда, энг катта улуш 25–39 ёшдаги эркаклар ҳиссасига тўғри келган — ушбу ёш гуруҳида 309 182 нафар ота фарзандли бўлган.
Шунингдек, дастлабки олти ойда фарзандли бўлган оталар ёшига кўра қуйидагича тақсимланган:
25 ёшгача — 34 526 нафар;
40–59 ёш — 29 403 нафар;
60–69 ёш — 249 нафар;
70 ёш ва ундан катта — 29 нафар.
Шундай қилиб, ярим йил давомида мамлакатда 70 ёшдан ошган 29 нафар эркакнинг ота бўлгани расмий статистикада қайд этилган.
Таққослаш учун, 2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш қайд этилганди.






























Изоҳлар 0
…