Челси Энсо Фернандеснинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда

2 дақиқа ўқиш89
Челси Энсо Фернандеснинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Челси Энсо Фернандес Манчестер Сити сафига ўтиб кетган тақдирда, унинг ўрнига Борнмут ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни сотиб олишни режалаштирмоқда.
  • Манчестер Сити ярим ҳимояни кучайтириш учун 2022 йилги Жаҳон чемпиони Энсо Фернандесга қизиқиш билдирмоқда.
  • Челси аввалроқ футболчи учун 120 миллион фунт стерлинг сўраган, шунингдек Алекс Скотт бўйича 64 миллион фунт стерлинглик таклифи рад этилган.

Лондоннинг Челси клуби ўз вице-капитани Энсо Фернандес атрофидаги трансфер миш-мишлари фонида фаол равишда захира режаларини ишлаб чиқмоқда. Агар аргентиналик ярим ҳимоячи Манчестер Сити сафига ўтса, “аристократлар” унинг ўрнини эгаллайдиган асосий номзодни аниқлаб қўйишган. Бу вазият ёзги трансфер ойнасининг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Те Телеграпҳ нашри тарқатган маълумотларга кўра, Манчестер Сити бош мураббийи жамоа ярим ҳимоясини кучайтириш чораларини кўрмоқда. Хусусан, Родри Каталониянинг Барселона клубига ўтишга яқин тургани ва Тижей Рейндерс Ал-Қадсиаҳ сафига йўл олаётгани "шаҳарликлар"ни трансфер бозорида фаол ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли, амалдаги чемпионлар эътиборини 2022 йилги Жаҳон чемпиони Энсо Фернандесга қаратишган.

Дастлаб Челси клуби ўз етакчиси учун 120 миллион фунт стерлинг талаб қилган эди. Бироқ трансфер ойнасининг ёпилишига оз вақт қолгани ва ўринбосар топиш қийинлиги сабабли, лондонликлар футболчининг нархини янада оширдилар. Агар трансфер амалга ошса, Челси тушган маблағнинг бир қисмини таркибни янгилашга йўналтириши кутилмоқда.

Алекс Скотт – асосий номзод

Метро хабар қилишича, Челси раҳбарияти Энсо Фернандес кетган тақдирда Борнмут юлдузи Алекс Скоттни сотиб олишни режалаштирмоқда. Гарчи Борнмут футболчини сотиш нияти йўқлигини қатъий таъкидлаётган бўлса-да, инглиз ярим ҳимоячисининг шартномасида яна икки йил қолгани лондонликларга умид бермоқда.

Аввалроқ Арсенал ва Манчестер Юнайтед клублари ҳам инглиз ёшлар терма жамоаси аъзосини кузатиб келган эди. Бироқ ҳозирда бу грандлар ўз эътиборини бошқа футболчиларга қаратгани Челси учун қулай имконият яратиши мумкин. Лондон клуби аввалроқ 64 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф юборган бўлиб, у рад этилган эди.

Мухлисларнинг муносабати ва кейинги қадамлар

Энсо Фернандес атрофидаги трансфер миш-мишлари ва унинг феъл-атвори билан боғлиқ баҳсли вазиятлар жамоа мухлисларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Реал Соседадга қарши ўртоқлик учрашувида ярим ҳимоячи Стамфорд Бридге стадионида трибуналар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинди.

Шунга қарамай, Манчестер Сити томонидан рекорд даражадаги таклиф келиб тушса, вазият кескин ўзгариб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Челси раҳбарияти эса юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай сценарийга тайёр туриш учун трансфер бозоридаги ҳаракатларини янада фаоллаштирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?