Хитойда ўзини ўликка соладиган қўзичоқ интернет юлдузига айланди!

Хитойда ўзини ўликка соладиган қўзичоқ интернет юлдузига айланди!

Хитойдаги қўзичоқнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Сабаби у одамлар яқинлашган заҳоти ерга ётиб, ҳаракатсиз қолади.

Кўрган одам аввалига қўзичоқ ҳушидан кетди ёки касал деб ўйлаши мумкин. Аммо эгасининг айтишича, бу унинг хавфни сезганда қиладиган ҳийласи.

Қўзичоқ аввал бозорга олиб чиқилганида харидорлар унга ишонмаган. Уни соғлом эмас деб ҳисоблаб, сотиб олишдан бош тортишган.

Видео оммалашгандан кейин эса унга қизиқиш кучайди. Айримлар қўзичоқ учун 130 минг юан, тахминан 18 минг доллар беришга тайёрлигини билдирган.

Эгаси эса бундай таклифларга қарамай, уни сотмаслигини айтган. Энди бу қўзичоқ ижтимоий тармоқларда ўзини ўликка соладиган "актёр" сифатида танилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар