Эже Иртем нимадан вафот этгани расман маълум қилинди

Эже Иртем нимадан вафот этгани расман маълум қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туркиянинг машҳур «Қизил шарбат» сериалида рол ўйнаган 35 ёшли актриса Эже Иртемнинг вафотига спиртли ичимликдан заҳарланиш сабаб бўлгани суд-тиббий экспертизанинг якуний хулосаси билан расман тасдиқланди.
  • Илк хулосаларда унинг ўлими юрак хуружи билан боғлангани айтилган эди, шунингдек, унинг адвокати Таиланддаги саёҳат вақтида маймун ҳужумига учраганини ҳам тергов доирасида инобатга олишни сўраган эди.

Туркиянинг машҳур «Қизил шарбат» сериалида Ишил образини гавдалантирган актриса Эже Иртемнинг кутилмаган вафоти юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди. Илк хулосаларда унинг ўлими юрак хуружи билан боғлангани айтилган бўлса, кейинги суд-тиббий экспертиза натижалари бу тахминни инкор этди.

Турк оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, 35 ёшли актриса 15 июнь куни эрталаб ўзини ёмон ҳис қилган. Ўша вақтда унинг ёнида онаси бўлган. Воқеа жойига чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари зарур реанимация чораларини кўрганига қарамай, актрисанинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Oq-qora rangdagi kadrda yirik va dumaloq sirgʻa taqqan ayol tasvirlangan.

Дастлабки суд-тиббий текширувда ўлим сабаби юрак хуружи сифатида қайд этилган эди. Кейинчалик эса актрисанинг адвокати прокуратурага мурожаат қилиб, Эже Иртем Таиландда саёҳат вақтида маймун ҳужумига учраганини ҳам тергов доирасида инобатга олишни сўраган. Ҳуқуқшуноснинг фикрича, ҳайвон тишлаши ҳам ўлимга таъсир қилган бўлиши мумкин эди.

Бироқ 8 июль куни адвокат Уғур Гўккоюн суд-тиббий экспертизанинг якуний хулосасига таяниб, актрисанинг вафотига спиртли ичимликдан заҳарланиш сабаб бўлганини маълум қилди.

Jigarrang sochli va zirak taqqan ayol jilmayib turibdi.

Унинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар Эже Иртем воқеа содир бўлган куни кечқурун онаси билан учрашишидан аввал спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу маълумот жамоатчиликка расмий хулосалар асосида тақдим этилгани таъкидланди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда актриса вафотидан олдин онаси билан бўлган қаҳвахона ходимининг гувоҳлиги ҳам тарқалган. Унинг айтишича, Эже Иртем онасидан яширин ҳолда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Аммо актрисанинг адвокати мазкур маълумотга расмий изоҳ беришдан тийилди.

Шу тариқа, турк киносанъати мухлисларини ларзага солган ушбу фожиали воқеа юзасидан ўлимнинг эҳтимолий сабаби сифатида юрак хуружи эмас, балки спиртли ичимликдан заҳарланиш кўрсатилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар