Бокуда ҳайдовчи йўловчиларни автобусда қолдириб, сигарет чекишга чиқиб кетди

Бокуда ҳайдовчи йўловчиларни автобусда қолдириб, сигарет чекишга чиқиб кетди

Озарбайжон пойтахти Бокуда автобус ҳайдовчисининг ноодатий ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум қилинишича, 13-сонли автобусда кетаётган йўловчилардан бири адашиб "Стоп" тугмасини босиб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи автобусни бекатда тўхтатган, эшикларни қулфлаб, барча йўловчиларни ичкарида қолдирган ҳолда ташқарига чиқиб сигарет чекишга киришган.

Мазкур ҳолат автобус ичида норозилик ва тортишувларга сабаб бўлган.

Воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳайдовчи хизмат вазифаларини қўпол равишда бузганлиги аниқланган. Натижада унга нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилгани маълум қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар