Британияда 1,3 миллион долларлик оздирувчи дорилар сирли ўғирланди

Британияда 1,3 миллион долларлик оздирувчи дорилар сирли ўғирланди

Буюк Британияда уч нафар жиноятчи фармацевтика марказидан тахминан 1,3 миллион доллар (944 544 фунт стерлинг) қийматидаги машҳур «Моунжаро» оздирувчи дориларини ўғирлагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 55 ёшли Марк Ҳардинг, 59 ёшли Роберт Таунсенд ва 44 ёшли Питер Костелло 24 январь куни Ҳертфордшир графлигининг Сент-Олбанс шаҳридаги фармацевтика объектига ҳаво тозалаш тизими орқали кириб, музлаткичли сақлаш хонасини бузиб очган ва дориларни олиб чиққан.

8 июль куни судья Жонатан Манн ҳар учала айбланувчини 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Судда тақдим этилган видеоларда улар айрим кузатув камераларига қора бўёқ сепгани ҳам аниқланган.

Терговга кўра, жиноят олдиндан пухта режалаштирилган. Таунсенд ҳодиса вақтида ташқарида кузатувчилик қилган, шунингдек, у бир ҳафта олдин объектни ўрганиб чиққан. Учала гумондор 11 февраль куни қўлга олинган.

Полиция Ҳардинг ва Таунсенднинг уйларидан яширилган минглаб фунт стерлингни топган. Ҳардингнинг уйидан қарийб 35 минг фунт, Таунсенднинг уйидан эса 19 900 фунт мусодара қилинган. Суд бу маблағлар ўғирланган дориларни сотишдан тушган даромад бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Ўғирланган дориларнинг умумий қиймати 944 544 фунт стерлинг бўлиб, улар ҳозиргача топилмаган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар