Грецияда F-16 қирувчи самолёти ёниб кетди (видео)

Грецияда F-16 қирувчи самолёти ёниб кетди (видео)

Греция Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-16C Fighting Falcon қирувчи самолёти парвоз вақтида техник носозлик ва ёнғин юзага келгани сабабли Закинф халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Kouti Pandoras нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, самолёт қўниш жараёнида учиш-қўниш йўлаги бўйлаб сирпаниб кетган ва шундан сўнг алангага ўралган. Яхшиямки, учувчи вазиятни назорат остида ушлаб, самолётни ўз вақтида тарк этишга муваффақ бўлган. Ҳодиса оқибатида у жароҳат олмаган.

Қайд этилишича, ҳарбий самолёт ҳодиса содир бўлган вақтда денгиз узра режалаштирилган ўқув-машғулот парвозини бажараётган бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарув хизматлари ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этди. Айни пайтда Греция ҳарбий расмийлари ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан расмий суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар