Илк бор: суд олтин балиқларни ҳуқуқли жонзот деб тан олди

1 дақиқа ўқиш314
Илк бор: суд олтин балиқларни ҳуқуқли жонзот деб тан олди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Аргентина суди Феде ва Маги лақабли икки олтин балиқни ҳуқуқларга эга бўлган ҳиссиётли жонивор сифатида тан олиб, тарихий қарор қабул қилди.
  • Бунга Буенос Айрес шаҳридаги суши ресторани витринасида тор ва ноқулай аквариумда сақланган балиқлар бўйича Жаулас Васиас ташкилотининг судга мурожаат қилгани сабаб бўлди.
  • Суд қарорига кўра, балиқлар зудлик билан хавфсиз муҳитга кўчирилиб, 40 литрлик кичик идишдан 2500 литр ҳажмга эга кенг аквариумга ўтказилди.

Аргентинада ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида тарихий қарор қабул қилинди. Мамлакат суди илк бор Феде ва Маги лақабли икки олтин балиқни ҳуқуқларга эга бўлган ҳиссиётли жонивор сифатида тан олди. Бу қарор нафақат Аргентинада, балки халқаро миқёсда ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, олтин балиқлар Буэнос Айрес шаҳридаги суши ресторани витринасида жуда тор ва ноқулай аквариумда сақланган. Қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушиб турадиган ушбу жой ҳайвонлар учун мутлақо мос эмаслигига жамоатчилик эътибор қаратган.

Шундан сўнг ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Jaulas Vacías ташкилоти судга мурожаат қилди. Даъвода балиқларнинг сақланиш шароити мамлакатнинг ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатни тақиқловчи қонуни талабларига зид экани таъкидланган.

Суд ишни кўриб чиқиб, Феде ва Магини зудлик билан хавфсиз муҳитга кўчириш ҳақида қарор чиқарди. Шу билан бирга, уларни шунчаки мулк эмас, балки ҳиссиётга эга тирик мавжудот сифатида эътироф этди.

Қарордан сўнг икки балиқ 40 литрлик кичик идишдан 2500 литр ҳажмга эга кенг аквариумга кўчирилди. Энди улар махсус шароитда парвариш қилиниб, муносиб муҳитда яшамоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, аквариумда балиқ сақлашнинг ўзи қонунга хилоф эмас. Бироқ уларни тор жойда, етарли озуқа ва қулай муҳитсиз ушлаш ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат сифатида баҳоланиши мумкин.

Экологлар фикрича, мазкур қарор келгусида ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги суд амалиёти учун муҳим прецедентга айланиши мумкин. Шунингдек, у ҳайвонларга нисбатан муносабатни қайта кўриб чиқишга туртки бериши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?