15:28 / 18.05.2017
6 760

Лондонда арилар тўдаси транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди (видео)

Лондонда арилар тўдаси транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди (видео)
Лондон кўчаларида ариларнинг катта тўдаси транспортлар ҳаракатини тиғиз вақтда тўхтатиб қўйди. Ҳамма ариларнинг ҳужумидан яширинишга уринган вақтда бу ғалати уяни суратга тушириш учун тўхтаган довюрак йўловчилар ҳам топилди, деб ёзади Qalampir.uz.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳашаротларнинг шовқини ишлаётган машина овозига ўхшаш бўлган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳашаротлар шаҳар кўчаларида бир соатга яқин учиб юрган. Улар, айниқса, светофорларга қизиқиб, уларни қуршаб олишган.

Лондон аҳолиси бахтига асаларичи Фил Кларксон ёрдам бериш учун келган. У машинасига мобил тузоқ ўрнатди ва арилар тезда махсус уйчага яшириниб олишди.

Кларксон арилар шу яқинда жошлашган Гринвинч боғидан келган бўлиши мумкин, дея тахмин қилган. Ариларни тинчлантиргач, у одамларга ҳашаротлар бундай вақтда хотиржам бўлиши ва ҳеч кимга ҳужум қилмаслигини тушунтирган. Ҳақиқатдан ҳам арилар ҳеч кимни чақмаган, одамлар шунчаки улардан чўчиган.
[media=https://youtu.be/G3JPQ4B7PuQ]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда арилар тўдаси транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди (видео)