Эронда мактаб зарбаси қурбони бўлган болалар дафн этилди

Эронда мактаб зарбаси қурбони бўлган болалар дафн этилди

Эроннинг Минаб шаҳрида АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган болалар сўнгги манзилга кузатилди. Фожиадан қарийб беш ой ўтиб, ДНК экспертизаси ёрдамида шахси аниқланган 34 нафар боланинг жасади дафн қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, мутахассислар болаларга тегишли 68 та тана бўлагини аниқлашга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, 7 ёшли Макан Носирийнинг жасади ҳануз топилмаган. Айтилишича, ракета унинг турган жойига бевосита келиб тушгани сабабли боланинг қолдиқларини топишнинг имкони бўлмаган.

Шу боис Макан Носирий учун рамзий бўш қабр тайёрланган. Унинг қонга беланган свитери ва битта кроссовкаси эса маҳаллий масжидда фожиа қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик сифатида сақланмоқда.

Эрон расмийлари маълумотига кўра, 2026 йил 28 феврал куни Минаб шаҳридаги қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 168 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг асосий қисмини 7–12 ёшли ўқувчи қизлар ҳамда бир неча нафар ўқитувчи ташкил этган. Ҳодиса мамлакат тарихидаги болалар иштирокидаги энг оғир фожиалардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар