50 килоли улкан лаққа балиқ интернетни ҳайратга солди (видео)

50 килоли улкан лаққа балиқ интернетни ҳайратга солди (видео)

Ижтимоий тармоқларда бир неча кишининг улкан лаққа балиқни сувдан қирғоққа олиб чиқаётгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеони эълон қилганлар балиқнинг оғирлиги тахминан 50 килограмм эканини таъкидлашмоқда.

Кадрларда кўринишича, йирик балиқнинг оғирлиги сабаб уни сувдан чиқариш учун 5–6 нафар киши биргаликда ҳаракат қилган. Бир неча дақиқалик уринишлардан сўнг улар балиқни қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлишади.

Мазкур видео қисқа фурсатда минглаб томошаларни йиғиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар балиқнинг улкан ўлчамидан ҳайратланган бўлса, бошқалар унинг қаерда тутилгани билан қизиқиш билдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар