Сатйресс компанияси хавфли қутқарув ишлари учун Треэҳалвес роботини тақдим этди

Калифорниянинг Сатйресс стартапи табиий ва техноген ҳалокатлар шароитида инсон ўрнини боса оладиган Трееҳалвес номли икки метрлик роботни намойиш етди. Ушбу қурилма инсон қиёфасидаги юқори қисм ва қийин жойларда барқарорликни таъминлайдиган тўрт оёқли платформадан иборат бўлган "кентавр" конструксиясига ега.
Калифорниянинг Сатйресс стартапи табиий ва техноген ҳалокатлар шароитида ишлашга мўлжалланган ноодатий Треэҳалвес номли роботни намойиш этди. Ixbt.com маълумотига кўра, икки метрлик ушбу қурилма қутқарувчилар ҳаётини хавф остига қўядиган ёнғинлар, кўчкилар ва вайронага айланган бинолар зонасида вазифаларни бажаришга мўлжалланган бўлиб, у ўта оғир шароитларда инсон ўрнини босиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Инновацион робот ўзига хос «кентавр» конструкциясига эга. Унинг юқори қисми инсонга ўхшаса, қуйи қисми қийин ўтиш мумкин бўлган жойларда барқарорликни таъминлайдиган тўрт оёқли платформадан иборат. Бундай тузилиш машинага энг мураккаб релефларда ҳам мувозанат сақлаб ҳаракатланиш имконини беради.
Модул тузилиши ва бошқарув
Треэҳалвес тўлиқ автоном тарзда эмас, балки оператор назорати остида ишлайди. Бу эса фавқулодда вазиятларда аниқ ва хавфсиз қарорлар қабул қилишни таъминлайди. Шунингдек, робот модул конструкциясини қўллаб-қувватлайди.Муҳандислар ўзгарувчан қўллар ўрнига бензопила, бурғи ва отвертка каби турли хил асбобларни тезкорлик билан ўрнатиш имкониятини яратган. Барча алмашинадиган қисмлар унификацияланган модуллардан иборат бўлиб, бу дала шароитининг ўзида ҳам таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради.
Ташиш ва хавфсизлик чоралари
Лойиҳани ишлаб чиқишда логистика масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ташиш учун қулай қилиб йиғиладиган конструкция туфайли, узунлиги тахминан 1,7 метр бўлган стандарт пикап кузовига бир йўла иккита шундай роботни сиғдириш мумкин.Хавфсизлик масалалари ҳам қатъий назоратга олинган. Машинани операторнинг махсус буйруғи билан бир зумда тўхтатиш имкони бор. Захира чора сифатида эса пневматик фавқулодда блокировка тизими кўзда тутилган — у фаоллаштирилганда робот дарҳол ўрнида жисмонан қотиб қолади.
Ҳозирча Сатйресс компанияси янги қурилманинг нархи ва уни тижорий чиқариш муддатлари борасидаги маълумотларни ошкор этгани йўқ. Шунга қарамай, мазкур технология келгусида қутқарув операциялари самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…