Бахмалда оилалар яраштирилмоқда

Бахмалда оилалар яраштирилмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Бахмал туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари юзасидан олиб борилган тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ижобий самара берди.

Давлат ижрочилари томонидан қарздор ва ундирувчилар билан ўтказилган мулоқотлар, оила муқаддаслиги, фарзандлар манфаати ҳамда ота-онанинг масъулияти ҳақида берилган ҳуқуқий ва маънавий тушунтиришлар натижасида икки нафар оила ўзаро ярашиб, оилавий муносабатларини қайта тиклашга қарор қилди.

Шу муносабат билан мазкур ижро ишлари белгиланган тартибда тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси нафақат суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, балки оилаларни сақлаб қолиш, вояга етмаган фарзандларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Зеро, ярашган ҳар бир оила — фарзандлар бахти ва жамият барқарорлигига қўшилган муносиб ҳиссадир.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар