Электр энергиясидан бўлган қарздорлик эвазига, трансформатор хатланди

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида электр энергияси учун мавжуд қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ижро жараёнида қарздор — «Ю.Х.» фермер хўжалигига қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун қонунчиликда белгиланган муддат ва имкониятлар яратилган бўлса-да, қарз белгиланган тартибда тўланмади.
Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мол-мулки ўрганилиб, фермер хўжалиги тасарруфидаги электр таъминоти учун фойдаланилаётган трансформатор хатланди. Мазкур ижро ҳаракати қарздорликни ундиришни таъминлаш ҳамда суд ҳужжати талабларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилди.
Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ва бошқа ижро ҳужжатлари талабларини ўз вақтида бажариш ҳар бир қарздорнинг қонуний мажбурияти эканини эслатади.































Изоҳлар 0
…