Тўй маросимида ёшларга табрик сўзи айтган 66 ёшли эркакка жиноят иши очилди

Тўй маросимида ёшларга табрик сўзи айтган 66 ёшли эркакка жиноят иши очилди

Қозоғистонда тўй маросимида ёшларга табрик сўзи айтган 66 ёшли эркак кейинчалик полиция томонидан ушланиб, изоляторга жойлаштирилди. Бунга унинг тўйда айтган фикрлари сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, келин томоннинг қариндоши бўлган эркак тўйларда мусиқа бўлмаслиги кераклигини айтган, санъаткорларни ҳақорат қилган. Шунингдек, у эркаклар ва аёллар бир дастурхон атрофида ўтирмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

Унинг бу чиқиши ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлди. Қозоғистон расмийлари ҳамда мамлакат мусулмонлари идораси эркак айтган фикрлар дунёвий давлат тамойиллари ва ислом қадриятларига зид эканини билдирган.

Полиция маълумотига кўра, 66 ёшли эркакка нисбатан диний ва ижтимоий адоват қўзғатиш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар