Шўх Момота исмли оқ айиқча бошига конус кийиб, қилиқлари билан интернетни забт этди

Япониянинг Акита префектурасидаги аквариумда яшайдиган Момота исмли оқ айиқча ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Ўтган йил декабр ойида туғилган айиқча пластик конусларни бошига дубулға каби кийиб олиб ўйнашни яхши кўради. Момотанинг онаси унинг бошидаги конусни ҳар сафар сабр билан олиб ташлаши акс этган видеолар фойдаланувчиларга кулгили туюлган.
Япониянинг Акита префектурасидаги аквариумда яшайдиган Момота исмли оқ айиқча ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Ўтган йил декабрь ойида туғилган айиқчанинг ўйин пайтидаги қилиқлари фойдаланувчиларга манзур бўлмоқда.
Момота пластик конусларни бошига дубулға каби кийиб олиб ўйнашни яхши кўради. Унинг шу ҳолати акс этган видеолар қисқа вақт ичида интернетда кенг тарқалган.
Айниқса, Момотанинг онаси ҳар сафар унинг бошидаги конусни сабр билан олиб ташлаши кўпчиликка кулгили туюлган. Фойдаланувчилар бу манзарани шўх бола ва унинг онаси ўртасидаги оддий ҳолатга ўхшатишган.
Изоҳларда "Барча болалар бир хил" деган фикрлар ҳам кўп учрамоқда. Момотанинг ўйинқароқ ҳаракатлари уни аквариумнинг энг кўп муҳокама қилинаётган жонзотларидан бирига айлантирди.































Изоҳлар 0
…