BLACKPINK 10 ёшда: гуруҳ аъзолари 10 йиллигини ўзгача тадбир уюштириб нишонлашди

2016 йил 8 август куни дебют қилган БЛАККПИНК гуруҳи 10 йиллигини Сеулда тўртала аъзо иштирокидаги махсус учрашув билан нишонлади. “10 йиллик учрашув ва мулоқот” тадбирига 40 нафар БЛИНК таклиф қилинди. Жису, Женни, Розе ва Лиса мухлислар билан мулоқот қилди, биргаликда суратга тушди ва юбилей тортини кесди. БЛАККПИНК дебютидан буён К-попнинг энг таниқли гуруҳларидан бирига айланди.
2016 йил 8 август куни дебют қилган BLACKPINK гуруҳи К-поп саҳнасидаги 10 йиллигини қарши олди. Жису, Женни, Розе ва Лиса 8 август куни Сеулда юбилей муносабати билан махсус учрашув ўтказди.
"10 йиллик учрашув ва мулоқот" шаклида ташкил этилган тадбирга 40 нафар БЛИНК, яъни гуруҳ мухлислари таклиф қилинди. Энг асосий жиҳати, учрашувда БBLACKPINK'нинг тўртала аъзоси ҳам бирга иштирок этди.
Юбилей давомида Жису, Женни, Розе ва Лиса мухлислар билан мулоқот қилди, биргаликда суратларга тушди ва 10 йиллик муносабати билан тайёрланган тортни кесди.
BLACKPINK 2016 йилда дебют қилганидан буён К-попнинг энг таниқли гуруҳларидан бирига айланди. Бу йилги юбилей эса тўрт аъзони яна бир саҳна атрофида бирлаштирган махсус учрашув билан нишонланди.































Изоҳлар 0
…