Йўлда ётиб олган улкан тюлень интернет юлдузига айланди

Австралиянинг Тасмания ҳудудида яшовчи Нил исмли жанубий фил тюлени яна интернет эътиборига тушди. Қарийб бир тонна вазнга эга бўлган денгиз жонивори ўзининг ғайриоддий хатти-ҳаракатлари билан маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солмоқда.

Беш ёшли Нил Тасманиянинг жанубий қисмига йилда икки марта чиқиб туради. У бир неча ой денгизда озиқлангандан сўнг дам олиш учун соҳилга қайтади. Аммо унинг қуруқликдаги одатлари оддий дам олиш билан чекланмайди.

Нил баъзан йўлнинг ўртасига ётиб олиб, ҳаракатни тўхтатиб қўяди. Айрим ҳолатларда эса йўл тўсиқлари ва белгиларни ағдариб, атрофдаги инфратузилмага зарар етказган. Шу сабабли унинг ҳаракатлари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда жуда тез тарқалди.































Изоҳлар 0
…