Амасьяда робот-официант зинадан қулади ва “таътилга” чиқди

1 дақиқа ўқиш181
Амасьяда робот-официант зинадан қулади ва “таътилга” чиқди

Туркиянинг Амасья шаҳри марказидаги ресторанда қарийб 8 ойдан бери мижозларга хизмат кўрсатиб келаётган «Гайретли» номли робот ходимларни ҳайратга солган ҳолатга дуч келди.

Столларга хизмат кўрсатиш учун белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб юрган робот кутилмаганда маршрутидан чиқиб кетган. У ўнгга-чапга ҳаракатланиб, рестораннинг чиқиш зинапояси томон йўналган ва зинадан пастга қулаган.

Ресторан вакили Иброҳим Нури Багчуваннинг айтишича, улар роботнинг ишидан жуда мамнун. У воқеани ҳазил билан изоҳлаб, ресторандаги мавсумий гавжумлик ва иш юкламаси роботда «иш стресси»ни келтириб чиқарган бўлиши мумкинлигини айтган.

«Биз уни жуда яхши кўрамиз. Лекин яқинда кичик муаммога дуч келдик. У вазифаларидан четга чиқиб кетди ва ўзини пастга ташлади. Нима бўлганини биз ҳам тушунмадик», — деди у.

Шундан сўнг робот ишлаб чиқарувчи компанияга мурожаат қилинган. «Гайретли» техник кўрикдан ўтказилиб, унга уч кунлик дам олиш берилган. Текширувлар якунлангач, робот яна ресторандаги ишига қайтган.

Роботнинг зинадан қулаш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан турли ҳазиломуз изоҳлар ҳам қолдирилган. Айрим фойдаланувчилар «роботлар ҳуқуқи тўғрисида қонун қабул қилиш», уларга кўпроқ дам бериш ва ҳатто маошини ошириш кераклигини ҳазил билан таклиф қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?