Кеча Европада XXI асрнинг илк тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

1 дақиқа ўқиш270
Кеча Европада XXI асрнинг илк тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

12 август куни Европанинг айрим ҳудудларида XXI асрда илк бор тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди. Табиий ҳодиса вақтида Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб, унинг ёруғлик диски қисқа муддатга кўринмай қолди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Тўлиқ Қуёш тутилишини Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг айрим ҳудудларида кузатиш имконияти бўлган. Мазкур мамлакатларда осмонни кузатганлар ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўлишди.

Ғарбий Европанинг бошқа айрим ҳудудларида эса тутилиш тўлиқ бўлмаган. У ерда Қуёш дискининг 85–95 фоизи Ой томонидан тўсилди.

Континентал Европада бундан аввалги тўлиқ Қуёш тутилиши 1999 йилда кузатилган эди. Шу сабабли бу галги ҳодиса астрономия ихлосмандлари ва осмон жисмларини кузатувчилар учун алоҳида аҳамият касб этди.

Кейинги тўлиқ Қуёш тутилиши 2027 йил 2 августда содир бўлади. Уни Испаниянинг жанубий қисми ҳамда Шимолий Африканинг айрим ҳудудларидан кузатиш мумкин бўлади.

Odamlar va kungaboqar dalasi uzra ko'rinayotgan halqasimon quyosh tutilishi.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?