Микел Артета Майлз Люис-Скелли атрофидаги миш-мишларга муносабат билдирди

1 дақиқа ўқиш85
Микел Артета Майлз Люис-Скелли атрофидаги миш-мишларга муносабат билдирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Микел Артета Челси ва Манчестер Юнайтеднинг Майлз Люис-Скеллига қизиқиши Арсенал учун ижобий белги эканини айтди.
  • 19 ёшли футболчининг трансфери борасида жиддий асослар йўқ ва у Эмирейц стадионида қолиши кутилмоқда.
  • Арсенал ўз академияси тарбияланувчисини сотиш ниятида эмас, Люис-Скеллининг ўзи ҳам клубдан кетмоқчи эканига ишора қилмаган.

Лондоннинг Арсенал клуби бош мураббийи Микел Артета ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Майлз Люис-Скелли атрофидаги трансфер миш-мишларига изоҳ берди. Инглиз футболчиси хизматига Англия Премер-лигасининг бошқа грандлари — Челси ва Манчестер Юнайтед қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутахассиснинг фикрича, бундай рақобатли қизиқиш клуб учун ижобий белги ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com хабар беришича, 19 ёшли Англия терма жамоаси аъзосининг трансфери борасида жиддий асослар йўқ ва у Эмирейтс стадионида қолиши кутилмоқда. Лондонликлар ўз академияси тарбияланувчисини сотиш ниятида эмас, футболчининг ўзи ҳам шимолий Лондондан кетиш истагида эканлигига ҳеч қандай ишора йўқ. Микел Артета Комо жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг матбуот вакилларининг саволларига жавоб берар экан, ёш футболчининг салоҳиятини юқори баҳолади.

Ёш иқтидорларга бўлган қизиқиш — яхши белги

Артетанинг таъкидлашича, асосий рақибларнинг эътиборини тортиш клуб тўғри йўналишда кетаётганини ва тарбияланувчилар ўз ишини аъло даражада бажараётганини англатади. Fabrizio Romano келтириб ўтган иқтибосга кўра, испаниялик мутахассис ўз футболчилари атрофидаги миш-мишларга алоҳида тўхталиб ўтишни истамаган, бироқ бу ҳолат жамоанинг ўсишидан далолат беришини қайд этган.

Майлз Люис-Скелли ўртоқлик учрашувида Комо дарвозасини ишғол қилиб, ўзининг улкан салоҳиятини яна бир бор намойиш этди. У жамоа сафида ўтган мавсум бошқаларга қараганда камроқ майдонга тушган бўлса-да, чемпионат сўнггидаги муҳим ўйинларда марказий чизиқда ишончли ҳаракат қилди. Айниқса, унинг мавсум якунидаги муваффақиятли ўйинлари ва Чемпионлар лигаси доирасидаги PSJга қарши баҳсдаги ҳаракатлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Кутилаётган оғир ва талабчан янги мавсумда ёш футболчи Арсенал сафида муҳим рол ўйнаши кутилмоқда. Микел Артета қўл остида ўз маҳоратини ошириб бораётган ярим ҳимоячи Лондон клубининг келажаги учун асосий фигуралардан бирига айланиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?