Эртага Ўзбекистонда об-ҳаво қандай кузатилади?

Эртага Ўзбекистонда об-ҳаво қандай кузатилади?
Қисқача

Ўзгидромет 14 август куни Ўзбекистонда асосан ҳаво бироз булутли бўлиши ва ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди. Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 38-40 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 21-26 даража, чўл ҳудудларда 27-30 даражагача, кундузи 37-42 даража бўлади.

Ўзгидромет 14 август куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30 даражагача, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар