Қуёш тутилишидан сўнг кўз оғриғи бўйича қидирувлар кескин ошди

1 дақиқа ўқиш186
Қуёш тутилишидан сўнг кўз оғриғи бўйича қидирувлар кескин ошди

12 август куни кузатилган Қуёш тутилишидан кейин Буюк Британия ва Испанияда кўз билан боғлиқ муаммолар бўйича интернет қидирувлари кескин кўпайган. Хусусан, “кўзларим оғрияпти” мазмунидаги Google қидирувлари Буюк Британияда 1 500 фоизга, Испанияда эса 5 000 фоизга ошгани қайд этилган.

Айрим одамлар Қуёшга атиги бир неча сония ҳимоясиз қараганидан сўнг кўз оғриғи, бош оғриғи ва хира кўриш каби белгиларни сезган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қуёшга қисқа муддат тўғридан-тўғри қарашнинг ўзи ҳам кўзнинг тўр пардасига зарар етказиб, қуёш ретинопатиясига олиб келиши мумкин.

Ушбу ҳолатда аломатлар дарҳол сезилмаслиги, бир неча соат ўтгач намоён бўлиши эҳтимоли бор. Кўришнинг хиралашиши, кўз олдида қорамтир доғлар пайдо бўлиши, рангларни ажратишда қийинчилик ва кўзнинг ачишиши асосий белгилар қаторига киради.

Quyosh tutilishi, qizargan ko'z va ko'zini ishqalayotgan erkak kollaji.

Бундай хавф аввалги Қуёш тутилишларида ҳам кузатилган. Масалан, 1999 йилда Буюк Британияда содир бўлган тўлиқ Қуёш тутилишидан кейин Лондондаги Moorfields Eye Hospital'га 1 600 га яқин қўнғироқ келиб тушган, 220 киши эса кўзига зарар етганидан хавотирланиб шошилинч ёрдамга мурожаат қилган.

Шифокорлар Қуёш тутилишини томоша қилишда оддий қуёшдан сақловчи кўзойнаклардан фойдаланмасликни, бунинг ўрнига ISO 12312-2 стандартига мос махсус ҳимоя кўзойнакларини тақишни тавсия қилади

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?