Таиландда ёввойи фил машинадан мева “ўғирлади”

Таиландда ёввойи фил машинадан мева “ўғирлади”

Таиланднинг Кҳао Яи ҳудудида ёввойи фил автомобил тураргоҳида ноодатий “ўғрилик” содир этгани билан одамларни ҳайратда қолдирди. Фил машиналардан бирига яқинлашиб, одамларнинг уни ҳайдашга уринишларига қарамай, ортга қайтмаган.

У машинанинг ойнасини синдириб, салон ичидаги меваларни топган ва уларни бемалол ея бошлаган. Атрофдагилар уни тўхтатишга ҳаракат қилган бўлса-да, фил ўз “ўлжаси”дан воз кечмаган.

Гувоҳлар ҳазил тариқасида бу ҳолатни “йилнинг энг ноодатий ўғирлиги” деб аташди. Мевалардан тўйиб олган фил эса худди ҳеч нарса бўлмагандек воқеа жойини тарк этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар