Дзюдочиларимиз Жанубий Американи забт этишга шай: терма жамоа таркиби!

1 дақиқа ўқиш123
Дзюдочиларимиз Жанубий Американи забт этишга шай: терма жамоа таркиби!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси 20–24 август кунлари Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида ўтадиган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркиб билан иштирок этади.
  • Мусобақада дунёнинг 61 та давлатидан жами 480 нафар ёш дзюдочи қатнашиб, жаҳон тожи учун курашади.

20–24 август кунлари Эквадор давлатининг йирик шаҳарларидан бири — Гуаякилда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги нуфузли Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Йилнинг ушбу асосий ва энг муҳим мусобақасида дунёнинг 61 та давлатидан келадиган жами 480 нафар энг истеъдодли ёш дзюдочиси жаҳон тожи учун татамига кўтарилади. Улар орасида Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан бош совринлар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати берган расмий хабарга кўра, терма жамоамиз делегацияси бош мураббий Аурелиан Чиприан Флис бошчилигида Жанубий Америкага — Эквадорга жўнаб кетди.

Дунё биринчилигига йўл олган тўлиқ таркиб

Терма жамоамиз шарафини қитъа ва жаҳон ареналарида ҳимоя қиладиган ёш полвонларимиз ҳамда мураббийлар штаби билан танишинг:

Ўғил болалар:

  • -50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев, Акбар Шарифов

  • -55 кг: Бобур Юсупов

  • -60 кг: Абубакр Сатторов, Давлат Аҳроров

  • -66 кг: Акромжон Каримов

  • -73 кг: Беҳрузбек Усмонов

  • -81 кг: Самандар Суннатов

  • -90 кг: Жўрабек Эшпўлатов

  • +90 кг: Алибек Дурдиев

Қизлар:

  • -40 кг: Ирода Сирожиддинова

  • -44 кг: Дилафруз Болтабоева, Алина Колючева

  • -48 кг: Чарос Ҳикматова, Моҳинур Оллаберганова

  • -57 кг: Зиёда Жавлонова, Зуҳра Алимова

  • -63 кг: Паризода Юлдашева, Гулсанам Ҳазратова

  • -70 кг: Пошшажон Жумабоева

Мураббийлар штаби ва делегация:

  • Бош мураббий: Аурелиан Чиприан Флис

  • Мураббийлар: Геланий Оздаев, Жунна Кикучи, Зокиржон Собиров, Нилуфар Ермаганбетова

  • Шифокор: Гулзода Ҳакимова

  • Жамоа менежери: Дилшод Шукруллоев

Эквадор татамиларида бўлиб ўтадиган муросасиз баҳсларда ҳамюртларимизга муваффақият ва олтин медалларни тилаб қоламиз!

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?