Францияда эвтаназия расман қонунийлаштирилди

1 дақиқа ўқиш138
Францияда эвтаназия расман қонунийлаштирилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсияда тузалмас ва оғир касалликларга чалинган вояга етган беморларга ҳаётдан кўз юмишда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи қонун расман кучга кирди.
  • 14 август куни Конституциявий кенгаш ҳужжатни мамлакат Асосий қонунига мувофиқ деб топди.
  • Тартиб Франсия фуқаролари ва доимий яшовчиларига татбиқ этилиб, беморнинг ҳолати махсус комиссия томонидан баҳоланади ва якуний қарор шифокор хулосаси асосида қабул қилинади.

Францияда тузалмас ва оғир касалликларга чалинган вояга етган беморларга ҳаётдан кўз юмишда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи қонун расман кучга кирди. 14 август куни Конституциявий кенгаш ҳужжатни мамлакат Асосий қонунига мувофиқ деб топди.

Янги тартиб чидаб бўлмас азоб-уқубатларга сабаб бўлаётган оғир, тузалмас хасталикка чалинган Франция фуқаролари ва доимий яшовчиларга татбиқ этилади. Беморнинг ҳолати махсус комиссия томонидан баҳоланади ва якуний қарор шифокор хулосаси асосида қабул қилинади.

Ижобий қарордан сўнг бемор камида икки кун кутиши ва муолажа куни ўз қарорини яна бир бор тасдиқлаши керак. У исталган босқичда ундан воз кечиши мумкин. Одатда ўлимга олиб келувчи препаратни беморнинг ўзи қабул қилади, бироқ жисмоний ҳолати бунга имкон бермаса, дори тиббиёт ходими томонидан юборилиши мумкин.

Аввал Францияда фаол эвтаназияга рухсат берилмаган, фақат ҳаётни сунъий равишда ушлаб турувчи даволанишни тўхтатиш ва ўлим олдидан чуқур тинчлантиришга йўл қўйилган. Эндиликда мамлакат эвтаназия ёки тиббий ёрдам орқали ўлимга рухсат берувчи давлатлар қаторига қўшилди.

Президент Эммануэль Макрон қонунни узоқ давом этган демократик муҳокамаларнинг натижаси деб атади. Бироқ айрим тиббиёт ва диний ташкилотлар ҳужжатни танқид қилиб, ундаги кафолатлар заиф беморларни етарлича ҳимоя қилмаслиги мумкинлигини билдирди.

Конституциявий кенгаш қонунни кучда қолдирган, бироқ айрим нормаларга аниқлик киритган. Жумладан, виждонан рад этиш ҳуқуқи шифокор ва ҳамширалардан ташқари фармацевтлар ҳамда айрим хусусий ва диний тиббиёт муассасаларига ҳам берилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?