Астроном россияликлар қизил Ойни қачон кўриши мумкинлигини айтди

Камёб ҳодиса — қизил Ойни 2028 йил 31 декабрь куни кечқурун Россиянинг деярли барча ҳудудларидан кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда астроном ва астрофизик Дмитрий Вибе маълум қилди.
Москва Планетарийси матбуот хизмати маълум қилишича, 28 август куни қисман Ой тутилиши вақтида Ой дискининг деярли барча қисми қизғиш тусга киради. Ҳодиса Москва вақти билан тахминан соат 07:00 да содир бўлиб, бу вақтда Ой диаметрининг 90 фоиздан ортиғи Ер соясида қолади.
Астрономнинг сўзларига кўра, 2028 йил 31 декабрь — Янги йил кечасида қизил Ой осмонни безайди. Уни Россиянинг деярли исталган нуқтасидан, жумладан Москва ва Москва вилоятидан ҳам кузатиш мумкин бўлади.
Қизғиш тусга кирган Ой Шарқий Европа, Осиё ва Австралия осмонида кўринади. Вибенинг таъкидлашича, уни кузатиш учун шароит жуда қулай бўлиши кутилмоқда. Ҳатто Россиянинг Калининград вилоятида ҳам қизил Ойни кўриш мумкин бўлади.
«Ҳодиса тахминан соат 19:00–20:00 оралиғида содир бўлади. Ой осмоннинг шарқий қисмида, уфқдан анча баландда жойлашади. Шунинг учун уни оддий кўз билан ҳам бемалол кўриш мумкин», — деди астроном.






























Изоҳлар 0
…