Оддий тажриба кутилмаган натижа берди: Атирауда янги лотос ҳудуди аниқланди

Оддий тажриба кутилмаган натижа берди: Атирауда янги лотос ҳудуди аниқланди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида икки нафар мактаб ўқувчисининг оддий тажрибаси кутилмаган натижага олиб келди. 11 ёшли Шаттиқ Хами ва 12 ёшли Айим Жанкелди Хитойдан буюртма қилинган лотос уруғларини уйлари яқинидаги сув ҳавзасига экиб, орадан икки йил ўтиб янги лотос ўсадиган ҳудуд пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда AtyrauPress хабар берди.

Қизлар 2024 йилда лотосларни уй шароитида етиштиришга уриниб кўрган. Кейинчалик уруғларни табиий сув ҳавзасига экишга қарор қилган. 2025 йилда сув юзасида дастлабки барглар пайдо бўлган бўлса, 2026 йил ёзида лотослар илк бор гуллаган.

Қизлар бу тажриба натижасида янги лотос ҳудуди шаклланишини кутмаган. Янги ўсиш ҳудудини «Ақжайиқ» давлат табиий резервати мутахассислари дала тадқиқотлари вақтида аниқлаган.

Nilufarlar o'sgan ko'l bo'yida turgan ikki yosh qiz.

Лотослар Тасқола қишлоғи яқинидаги Перетаска ирмоғида ўсиб чиққан. Мутахассислар бу ерда янги лотос популяцияси шаклланганини қайд этган.

Бунга қадар Атирау вилоятида лотоснинг асосий табиий ўсиш ҳудуди Қурманғози туманида экани маълум бўлган.

Айни пайтда Атирауда хитойлик мутахассислар иштирокида лотос етиштириш бўйича яна бир тажриба лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Тухлая Балка ҳудудидаги қарийб 500 квадрат метр майдонга 270 туп лотос экилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар