Британияда «чағалайлар» йилига 172 млн фунтлик овқатни олиб қочмоқда

Британияда «чағалайлар» йилига 172 млн фунтлик овқатни олиб қочмоқда

Британияда чағалайлар сабаб бир йил давомида ўғирланган ёки ўғирлашга уринилган овқатларнинг умумий қиймати 171,9 миллион фунт стерлинг деб баҳоланди. Бу ҳисоб-китоб Compare the Market компанияси ўтказган сўров натижаларига асосланган. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Тадқиқотда 2 минг нафар британиялик иштирок этган. Уларнинг 71 фоизи чағалайлар овқатини олиб қочган ёки уни ўғирлашга уринган ҳолатга дуч келганини билдирган. Ҳисоб-китобда бундай ҳолатдаги овқатнинг ўртача қиймати 5,50 фунт деб олинган.

Чағалайларнинг энг кўп нишонга оладиган таоми эса fish-and-chips бўлган. Сўров қатнашчиларининг 72 фоизи айнан шу таомни қушлар олиб кетган ёки олиб кетишга уринганини айтган. Кейинги ўринларда сэндвичлар — 21 фоиз ва музқаймоқ — 20 фоиз туради.

Қушлардан эҳтиёт бўлиш учун британларнинг 76 фоизи очиқ ҳавода қаерда ёки қандай овқатланишини ўзгартирган. 43 фоиз киши овқатини чағалайлардан яширишга ҳаракат қилса, 31 фоизи уни тезроқ еб тугатишини айтган.

Шунингдек, чағалайлар нишонга олганларнинг 69 фоизи бундай ҳолат бир неча марта такрорланганини билдирган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар