«Совуқ қироли» музли сув остида бир соат қолиб рекорд ўрнатди

«Совуқ қироли» музли сув остида бир соат қолиб рекорд ўрнатди

Польшалик 41 ёшли Дамиан Каспшик музли сув остида 1 соат 29 сония қолиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У эркаклар ўртасида музли сув остида энг узоқ вақт қолиш бўйича аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда Guinness World Records хабар берди.

Каспшикнинг аввалги рекорд — 58 дақиқа натижани ортда қолдирди. Бу унинг совуқ билан боғлиқ экстремал синовлардаги учинчи муваффақиятли рекорди бўлди.

Спортчи бундан олдин бутун танаси билан музга 5 соат 1 дақиқа 33 сония тегиб туриш бўйича эркаклар рекордини ўрнатган. 2026 йил 21 февраль куни эса Польшадаги Сзлахтова шаҳрида қор остида тўлиқ кўмилган ҳолда 2 соат 12 дақиқа 12 сония қолиб, яна бир жаҳон рекордини қайд этган.

Қизиғи, аёллар ўртасида музли сув остида қолиш рекорди ҳам польшалик спортчига тегишли. Мария Бодай 2025 йил 19 декабрь куни Сопот шаҳрида 1 соат 38 сония натижа қайд этган.

Каспшикнинг таъкидлашича, музли сув остида қолиш аввалги синовларидан ҳам қийинроқ бўлган. Рекорд ўрнатиш жараёнида уни тиббиёт ходимлари назорат қилган.

Jigarrang qalpoqli kishi mikrofon tutgan muxbirga intervyu bermoqda.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар