15:24 / 12.06.2017
7 244

Меланья Трамп ниҳоят Оқ уйга кўчиб ўтди

Меланья Трамп ниҳоят Оқ уйга кўчиб ўтди
АҚШ биринчи хоними Меланья Трамп ва унинг 10 ёшли ўғли Бэррон Дональд Трамп АҚШ президенти бўлганидан сўнг 4 ой ўтиб, Оқ уйга кўчиб ўтишди. Бу ҳақда Меланья Трампнинг ўзи Twitter’даги саҳифасига қароргоҳ деразасидан туширилган расмни жойлаб маълум қилди.

“Янги уйимизда бўладиган воқеаларни сабрсизлик билан кутяпман”, – деб ёзади биринчи хоним.

Бундан аввал президент оиласи Манхэттендаги Trump Tower осмонўпар биносида яшар эди. Улар ўқув йили тугагунича Оқ уйга кўчиб ўтишмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик ёзувчи Моника Бирн Меланья Трампни Дональд Трампга хиёнат қилаётганликда айблаган эди. Бирннинг тахминига кўра, айнан шу сабабли биринчи хоним Вашингтонга кўчиб ўтишни хоҳламаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меланья Трамп ниҳоят Оқ уйга кўчиб ўтди