616 млн сўмлик мукофот: “Йил ўқитувчиси” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистонда педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашувларидан бири бўлган, Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, танловнинг 208 та туман ва шаҳрида биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бирига 616 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.
Вазирлик хабарида мазкур танлов жорий йилда илк бор ўтказилгани таъкидланган. Қайд этилишича, ушбу беллашув таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муносиб эътирофи ҳамда педагогларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, танлов нафақат ўқитувчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш, балки уларнинг касбий маҳоратини янада ошириш ва таълим сифатини юксалтиришга ҳам хизмат қилиши қайд этилган.
Ғолиб педагоглар рўйхати билан махсус ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, жорий йилги танловда мамлакат бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этган. Уларнинг 208 нафари танловда ғолибликни қўлга киритган.






























Изоҳлар 0
…