Жасур Умировнинг қизи 1 ёшни қарши олди (видео)

Хонанда Жасур Умиров Instagram саҳифасига жойлаган видеоси орқали 19 сентябрь куни қизи Садиянинг туғилган куни эканини маълум қилди. Шу тариқа хонанданинг қизи 1 ёшни қарши олди.
Жасур Умиров видео остига “Туғилган куни бугун”, дея изоҳ қолдирган.
Маълум бўлишича, хонанданинг уч нафар фарзанди бор. У 2 сентябрь куни учинчи бор ота бўлганини ва оиласида яна бир қиз фарзанд дунёга келганини маълум қилган эди. Бироқ хонанда иккинчи қизининг исмини ҳозирча ошкор қилмаган.
Жасур Умировнинг катта фарзанди ўғил бўлиб, унинг исми Ҳалид. Садия эса хонанданинг катта қизи ҳисобланади.
Хонанданинг қизини 1 ёшга тўлгани билан табриклаган мухлислар изоҳларда Садияга самимий тилакларини йўлламоқда.






























Изоҳлар 0
…