Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан етти шартнинг бажарилишини кутмоқда

1 дақиқа ўқиш162
Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан етти шартнинг бажарилишини кутмоқда

Эрон Ҳормуз бўғозини АҚШ билан келишилган етти шарт бажарилмагунча тўлиқ очмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон парламенти спикери ва мамлакатнинг АҚШ билан музокаралардаги бош вакили Муҳаммад Боқир Ғолибаф 4 октябрь куни баёнот берди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Ғолибафнинг айтишича, Теҳрон БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ҳормуз бўғозини очиш бўйича етти кунлик режани таклиф қилган. Унга кўра, белгиланган шартлар бажарилса, сув йўли очилиб, кемаларнинг одатий ҳаракати етти кун ичида тикланиши мумкин. АҚШ эса ушбу таклифга Қатар воситачилигида жавоб берган.

Эрон парламенти спикери мамлакат позицияси қатъий эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Ҳормуз бўғози июнь ойидаги вақтинчалик келишувда белгиланган ва «Исломобод меморандуми» асосида шаклланган етти шарт бажарилмагунча очилмайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий ҳам Вашингтоннинг жавоби Теҳронга воситачилар орқали етказилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ таклифларида аввалги позициялар, хусусан, Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар асосий ўринда қолган.

Теҳрон эса ҳозирги босқичда асосий эътиборни Ҳормуз бўғозида хавфсизликни тиклаш ва кемалар ҳаракатини нормаллаштиришга қаратганини билдирмоқда. Эрон томони сув йўлини очиш учун АҚШдан аниқ қадамлар ташлашни талаб қилмоқда.

Ҳормуз бўғози орқали тинчлик даврида дунёдаги нефть ва суюлтирилган табиий газ оқимининг тахминан бешдан бир қисми ўтади. Шу боис унинг очилиши ёки ёпиқ қолиши жаҳон энергетика бозорига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?