Жефф Безос кексалар мажмуасида болалар учун бепул боғча очди

Жефф Безос кексалар мажмуасида болалар учун бепул боғча очди

Amazon асосчиси Жефф Безос томонидан ташкил этилган Bezos Academy тармоғи АҚШнинг Аризона штатида ноодатий жойлашувга эга янги мактабгача таълим марказини ишга туширди. Bezos Academy Glendale – Sahuaro Glenn боғчаси Глендейл шаҳридаги кексалар яшайдиган Glencroft Center for Modern Aging мажмуаси ҳудудида жойлашган.

Муассаса 3–5 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлиб, таълим Монтессори тамойилларига асосланган. Марказ 100 нафаргача болани қабул қилиши мумкин. Таълим ва зарур хизматлар оилалар учун бепул тақдим этилади.

Боғчанинг кексалар мажмуасида жойлаштирилиши ҳам бежиз эмас. У ерда яшовчи кекса инсонлар болалар билан турли машғулотлар ва лойиҳаларда иштирок этиши мумкин. Шу тариқа икки авлод ўртасида мунтазам мулоқот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Бепул таълим фақат энг кам даромадли оилалар билан чекланмайди. 2026–27 ўқув йилида тўрт кишилик оиланинг йиллик даромади 132 минг долларгача бўлса, ариза топшириш мумкин. Бироқ бу қабул автоматик тарзда кафолатланишини англатмайди. Номзодлар ўртасида лотерея ўтказилади, жой етмаган ҳолатларда эса кутиш рўйхати шакллантирилади.

Бу Bezos Academy’нинг биринчи бепул боғчаси эмас. Безос асос солган нотижорат тармоқ АҚШнинг бир нечта штатида бепул мактабгача таълим марказларини ишга туширган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар