Туркияда кучли зил зила пайтида болаларни қучоқлаб қутқариб қолган боғча ходимлари эътибор марказида

1 дақиқа ўқиш320
Туркияда кучли зил зила пайтида болаларни қучоқлаб қутқариб қолган боғча ходимлари эътибор марказида

Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида юз берган 5,4 магнитудали зилзила вақтида боғча ходимларининг ҳаракати кузатув камераларига муҳрланди. Тарбиячилар кучли силкиниш пайтида болаларни ҳимоя қилишга шошилди. Зилзила тўхтагач эса уларни бинодан хавфсиз жойга олиб чиқди.

24 сентябрь куни Шанлиурфа вилоятининг Каракўпру туманида зилзила содир бўлди. Шу пайтда маҳаллий боғчалардан бирида бўлган тарбиячилар дарҳол болалар ёнига бориб, уларни асрашга ҳаракат қилган.

Кузатув камерасига тушган тасвирларда ходимларнинг силкиниш вақтида болаларни ҳимоя қилиш учун қилган ҳаракатлари акс этган.

Зилзила тўхтагач, боғча ходимлари болаларни бинодан олиб чиқиб, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган. Боғчадаги кузатув камераси тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик эътиборини тортди. Видеоларда ходимларнинг фавқулодда вазиятда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларини кўриш мумкин.

Ушбу воқеа фавқулодда вазиятларда боғча ходимларининг тайёргарлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлаш қанчалик муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?