Россияда лаборатория ходимининг ўлими: ЖССТ хавфли касаллик тарқалишига далил топмади

1 дақиқа ўқиш177
Россияда лаборатория ходимининг ўлими: ЖССТ хавфли касаллик тарқалишига далил топмади

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлатга қарши илмий-тадқиқот марказида ишлаган ходиманинг пневмониядан вафот этиши ортидан хавотирлар юзага келди. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳодиса билан боғлиқ касалликнинг давом этаётган тарқалишига далил аниқланмаганини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 октябрь куни 28 ёшли лаборатория ходими Дарья Шипилова номаълум сабабларга кўра пневмониядан вафот этган. Шундан сўнг Россия расмийлари у билан алоқада бўлган қарийб 200 кишини карантинга олган.

ЖССТ маълум қилишича, марҳума ва у билан алоқада бўлган шахслардан олинган таҳлиллар текширилган хавфли патогенлар бўйича манфий натижа берган. Шунингдек, алоқада бўлганларда касаллик аломатлари ва шу ҳодиса билан боғлиқ бошқа оғир пневмония ҳолатлари аниқланмаган.

Ташкилотнинг таъкидлашича, асосий ноаниқлик марҳуманинг ўлимига сабаб бўлган касаллик бўйича аниқ ташхис қўйилмаганидир. Россия расмийлари эса аёл зарур эмлашлардан ўтганини ва унинг организмида лабораториядаги фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар топилмаганини билдирган.

8 октябрь куни Россия марҳума билан алоқада бўлган шахсларни тиббий текшириш якунланганини маълум қилган. Ҳозирча ЖССТ Россияда ўлат тарқалаётганини тасдиқловчи далиллар йўқлигини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?