"Дунёнинг охиригача оз кунлар қолди": Жанубий африкалик руҳонийнинг башорати интернетда шов-шувга сабаб бўлди

"Дунёнинг охиригача оз кунлар қолди": Жанубий африкалик руҳонийнинг башорати интернетда шов-шувга сабаб бўлди

Жанубий африкалик пастор Жошуа Млакела дунёнинг охири 12–13 октябрь кунлари содир бўлишини даъво қилди.

Руҳонийнинг айтишича, у илгари башорат қилган воқеа айнан шу кунларда юз беради. Унинг бу баёнотлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Айримлар эса пасторнинг даъвосини ҳазилга айлантириб, ижтимоий тармоқларда турли кинояли постлар тарқатмоқда. Жумладан, «душанба куни ишга чиқмаса ҳам бўлади», деган мазмундаги ҳазиллар ҳам пайдо бўлган.

Ҳозирча Млакеланинг дунёнинг охири ҳақидаги даъвосини тасдиқловчи илмий далиллар мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар