Дафн маросимида кутилмаган таклиф: руҳоний марҳумнинг қизига турмуш қуриш таклифини берди

2022 йил май ойида Жанубий Африкада содир бўлган ноодатий воқеа интернетда катта шов-шувга сабаб бўлган. Дафн маросими вақтида руҳоний марҳумнинг қизига унинг отаси тобути қаршисида турмуш қуришни таклиф қилган.
Марҳумни сўнгги йўлга кузатиш маросими давом этаётган пайтда руҳоний кутилмаганда марҳумнинг қизи ёнига келган.
У қизга турмуш қуришни таклиф қилган. Қиз эса таклифни қабул қилган.
Энг кўпчиликни ҳайратга солгани — бундай таклиф айнан отасининг дафн маросими пайтида, тобут қаршисида билдирилганидир. Руҳонийнинг айтишича, у қизнинг отасидан айрилгани сабабли қаттиқ қайғудаги ҳолатини кўрган ва унга оғир дамда тасалли беришни истаган.
Бироқ унинг бу ҳаракати жамоатчилик томонидан бир хил қабул қилинмаган.
Воқеа акс этган тасвирлар интернетда тарқалгач, кўплаб фойдаланувчилар руҳонийнинг ҳаракатини ғалати ва вазиятга мутлақо номуносиб деб баҳолаган.































Изоҳлар 0
…