Рим папаси ўпкасидаги ўсма операциясидан сўнг бугун шифохонадан чиқиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш143
Рим папаси ўпкасидаги ўсма операциясидан сўнг бугун шифохонадан чиқиши кутилмоқда

Рим папаси Лев XIV ўнг ўпкасининг бир қисмини олиб ташлаш бўйича операциядан кейин шифохонадан чиқишга рухсат олди. У бугун, 17 октябрь куни Римдаги Жемелли шифохонасидан Ватиканга қайтиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизматига таяниб, Euronews хабар берди.

71 ёшли понтифик 13 октябрь куни ўнг ўпкасидаги саратон ўсмасини олиб ташлаш учун операция қилинганидан буён шифохонада даволанаётган эди.

Шифокорлар 17 октябрь куни ўтказилган қон таҳлиллари ва кўкрак қафаси рентген текшируви натижаларини баҳолаб, унинг клиник ҳолати шифохонадан чиқиш учун етарли даражада яхшиланганини тасдиқлаган.

Ватикан матбуот хизмати маълумотига кўра, Лев XIV шанба куни тушдан кейин шифохонани тарк этиб, Ватиканга қайтади. Якшанба куни эса у папа қароргоҳи деразасидан туриб, анъанавий «Анжелус» ибодатини ўқиши режалаштирилган.

Аввалроқ, операция давомида папанинг ўнг ўпкасининг пастки бўлаги олиб ташлангани маълум қилинган эди. Текширувлар натижасида унда ўпка аденокарциномаси — ўпка саратонининг бир тури аниқланган.

Операция тахминан 90 дақиқа давом этган ва асоратларсиз якунланган. 15 октябрь куни ўтказилган рентген текшируви операция қилинган ўпканинг тикланиши яхши кечаётганини кўрсатган. Шифокорлар папанинг операциядан кейинги тикланиш жараёни режа бўйича давом этаётганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?