Францияда намойишлар авж олди: Dior ва Louis Vuitton дўконлари талон-торож қилинди

1 дақиқа ўқиш732
Францияда намойишлар авж олди: Dior ва Louis Vuitton дўконлари талон-торож қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсияда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар давомида Диор, Лоуис Вуиттон, Селине, Ҳермес каби таниқли брендларнинг дўконлари, шунингдек, техника дўконлари, новвойхоналар ва супермаркетлар талон-торож қилинди.
  • Парижда СЕЛИНЕ, Диор, Бурберрй ва Лоуис Вуиттон савдо нуқталарига зарар етказилган, косметика ва телекоммуникация дўконларидан маҳсулотлар ўғирланган.

Францияда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида Dior, Louis Vuitton, Celine ва бошқа таниқли брендларнинг дўконларига ҳужум қилиниб, маҳсулотлар олиб кетилди. Бу ҳақда “LiFO” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 17 октябрь куни мамлакатнинг бир нечта шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Айрим гуруҳлар юзага келган вазиятдан фойдаланиб, савдо нуқталарига бостириб кирган. Ҳодисалар фақат қимматбаҳо маҳсулотлар сотиладиган дўконлар билан чекланмай, техника дўконлари, новвойхоналар ва супермаркетларда ҳам кузатилган.

Парижда CELINE, Dior, Burberry ва Louis Vuitton брендларига тегишли савдо нуқталарига зарар етказилган. Республика майдони яқинидаги косметика дўконининг витринасини синдирган шахслар ичкаридаги маҳсулотларни ташқарида тўпланган одамларга улоқтирган. Телекоммуникация дўконига бостириб кирганлар эса телефонларни кўчага отган.

Шунингдек, Республика майдонидаги марказий ёдгорлик турли ёзувлар билан қопланган, майдон қопламасидаги тошларнинг бир қисми кўчирилган. “La Barrique” барида ёнғин чиққан. Яқин атрофдаги супермаркетдан олиб чиқилган спиртли ва газланган ичимликлар эса полиция ходимларига қарата отилган.

Тартибсизликлар Марсель, Лилл ва Нитсса шаҳарларида ҳам қайд этилган. Марселда Hermès дўкони ҳамда заргарлик буюмлари, кийим-кечак, косметика ва маиший техника сотиладиган савдо нуқталарига зарар етказилган. Пойабзал дўконида юзага келган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар чақирилган.

Лилл шаҳрида эса савдо объектларида вандализм ҳолатлари кузатилган. Шаҳар мери Арно Деланднинг маълум қилишича, шахслар марказдаги Apple Store дўконига ҳам бостириб кирган. Нитссада спорт кийимлари дўконлари ва мотоцикл савдоси билан шуғулланувчи марказ талон-торож қилинган.

Дастлаб мактаблардаги таълим шароитларини яхшилаш талаблари билан бошланган намойишлар кейинчалик ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик ҳаракатига айланган. Намойишчилар, асосан, яшаш харажатларининг ошиши ва аҳолига тушаётган иқтисодий босимдан норози эканини билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?