Россияда эркакнинг бронхидан бешта тилла тишдан иборат протезни олиб ташлашди

Россиянинг Стерлитамак шаҳрида шифокорлар узоқ вақт давомида йўтал билан қийналиб келган эркакнинг бронхидан бешта тилла тишдан иборат протезни олиб ташлашди.
Эркак мунтазам йўталишига қарамай, дастлаб буни шамоллаш ёки ёш билан боғлиқ ҳолат деб ўйлаган. Бироқ вақт ўтиши билан аҳволи ёмонлашиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Текширувлар давомида унинг нафас йўлига тиш протези тушиб, бронхлардан бирида тиқилиб қолгани аниқланган. Маълум бўлишича, эркак тахминан икки йил аввал ухлаётган пайтида протезини ютиб юборган, аммо буни сезмаган.
Шифокорлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида бегона жисмни нафас йўлидан муваффақиятли олиб ташлашган. Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши экани, унинг ҳаётига хавф йўқлиги маълум қилинди.
Мазкур ҳолат узоқ давом этадиган йўтални эътиборсиз қолдирмаслик кераклигини яна бир бор кўрсатади. Бундай аломатлар кузатилганда, сабабини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш муҳим.































Изоҳлар 0
…