Хитой пандалар яшайдиган ўрмонларни тиклашга катта эътибор қаратмоқда

Хитой пандалар яшайдиган ўрмонларни тиклашга катта эътибор қаратмоқда

Хитойда махсус парвариш остида сақланаётган пандалар сони 830 тага етди. Шу билан бирга, уларнинг генетик хилма-хиллиги ҳам ортиб бормоқда. Бу ҳақда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган Global Panda Partners 2026 конференциясида маълум қилинди.

Сўнгги йилларда пандаларнинг яшаш ҳудудларини ўзаро боғлаш мақсадида махсус экологик коридорлар ташкил этилди. Улар аввал бир-биридан ажралиб қолган 13 та панданинг умумий популяцияга қўшилишига ёрдам берди. Тадқиқотчилар ушбу йўлакларда пандалар ва бошқа ҳайвонларнинг 150 дан ортиқ ҳаракатланиш ҳолатини қайд этган. Бу эса ҳайвонларнинг турли ҳудудлар ўртасида кўчиши ва жуфт топишини осонлаштирган.

Панда Хитойнинг миллий рамзларидан бири бўлиб, биологик хилма-хилликни асраш тимсоли сифатида ҳам эътироф этилади. 2026 йилда мамлакатда пандаларни муҳофаза қилишга қаратилган миллий парк ташкил этилганига беш йил тўлди. Ушбу даврда қўриқланадиган ҳудудда табиатни асраш борасида муайян натижаларга эришилди.

Паркнинг Сичуан вилоятидаги қисми 19,3 минг квадрат километрга яқин майдонни эгаллайди. Бу умумий ҳудуднинг қарийб 90 фоизига тенг. Мазкур қисмда 1 227 та ёввойи панда яшайди. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йил давомида 22,6 минг гектардан ортиқ панда яшаш муҳити қайта тикланган.

Шунингдек, миллий парк ҳудудида табиатга зарар етказувчи фаолият устидан назорат кучайтирилди. Натижада 200 та кончилик лицензияси бекор қилинди. Ёпилиши белгиланган 281 та кичик гидроэлектростанциядан 270 таси фаолиятини тўхтатди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар